«Эл-юрт умиди» стипендиати халқаро семинарда ўз жамоаси билан «Энг яхши лойиҳа» номинациясида ғолиб бўлди

    «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати, Эдинбург университети талабаси Самирбек Рашидов «Oʻzbekkosmos» агентлигида касбий амалиётни муваффақиятли ўтади. Ўз амалиёти доирасида у аэрокосмик технологияларга ихтисослашган Бейхан университетида (Хитой) Space Summer Program 2025 да ҳам иштирок этди.

    Дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган етакчи ёш мутахассислар билан биргаликда у сунъий йўлдош ва аэрокосмик технологиялар бўйича чуқурлаштирилган таълим олди.

    Ўқиш якунида Самирбек ўз жамоаси билан «Энг яхши лойиҳа» номинациясида биринчи ўринни қўлга киритди. Уларнинг иши уч мамлакатда, шу жумладан Ўзбекистонда, сунъий микройўлдошларни қўллаш имкониятларига бағишланган эди. Тақдимотда иштирокчилар конструктив ечимлар, ишга тушириш жараёни, ионосферанинг сигналлар кечикишига таъсири ҳамда технологияни миллий дастурларга жорий этиш салоҳиятини батафсил ёритиб берди, деб хабар беради «Эл-юрт умиди» жамғармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates