Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув Рим шаҳридаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб 50-дақиқада меҳмонлар томонидан очилган бўлса, 56-дақиқада Анхелиньо ҳисобни тенглаштирди. “Рома” бош мураббийи Клаудио Раньери 71-дақиқада Элдор Шомуродовни захирадан майдонга туширди. Элдор кутилганидек ўзининг ажойиб техникаси ва тезкорлиги билан ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Бунинг натижасида 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, “Рома” ўз майдонида “Атлетик”ни 2:1 ҳисобида таслим этди.
Элдор Шомуродовнинг ушбу учрашувдаги ўйинига дунёнинг машҳур таҳлилий порталлари қуйидаги балларни қўйди: “SofaScore” 7.2, “FlashScore” 7.3, “Futmob” 6.9 ва “WhoScored?” томонидан ҳам 6.9 баллга лойиқ кўрилди.
Фудболчи “Рома” таркибида кўрсатаётган ўйини дунё футбол мутахассислари томонидан муносиб эътироф этилмоқда.