Электр энергетика соҳасида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш тизими жорий этилади

    Энергетика 4 октябр 2020 533

    Мамлакатимиз электр энергетика соҳасида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш тизими (SCADA) ҳамда энергия бошқаруви тизими (EMS) жорий қилинади, деб хабар бермоқда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси.

    Лойиҳага кўра, электр энергияси соҳаси бошқаруви учун замонавий автоматлаштирилган диспетчерлик тизими яратилади ва ушбу лойиҳани амалга ошириш ишлари 2020 – 2024 йилларга режалаштирилган.

    Умумий қиймати 90 миллион долларни ташкил этадиган мазкур инвестицион лойиҳа Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, дейилади хабарда.

    Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш ишлари халқаро тендер танловлари орқали танлаб олинган EDF-CIST (Франция) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates