баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Электр энергиясидан қарздорлиги кўпайиб кетган вилоятларнинг қарз миқдори маълум қилинди

    Энергетика 25 ноябр 2020 241

    24 ноябрь куни бўлиб ўтган “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш” масалаларига бағишланган матбуот анжуманида электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада қайси вилоятлар етакчи эканлиги қайд этилди.

    Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан аҳоли қарздорлиги 553 миллард сўмни ташкил қилмоқда.

    Шунингдек, 2 ва 3-ўриндарда Навоий вилояти, қарз суммаси 410 миллиард, Андижон вилояти, қарз суммаси 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлигига тўғри келмоқда.

    Анжуманда Ўзбекистонда электр энергияси учун 3 йилдан буён тўловни амалга оширмаган истеъмолчилар борлиги ҳам айтилди. 283 минг 489 нафар истеъмолчи 3 йилдан буён умуман электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Шулардан Самарқанд вилоятида 46 158 нафарни, Тошкент вилоятида 45 685 нафарни, Фарғона вилоятида 28 770 нафарни, Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил қилган.

    Истеъмолчиларнинг қарздорлиги бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кунда республикада:

    • 1 млн сўмдан 3 млн сўмгача бўлган қарздорлар - 157 839 нафарни;
    • 3 млн сўмдан -5 млн сўмгача бўлган қарздолар - 14 890 нафарни;
    • 10 млн сўмдан юқори бўлган қарздорлар 5499 нафарни ташкил этмоқда.

    Бугунги кунда Республикада аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллиондан ошган.

    No date selected
    January 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates