Электр қармоқ билан балиқ овлаганларга миллиард сўмлик зарар ҳисобланди

    Яшил сайёра 26 июн 2025 453

    Бухоро вилоят Экология бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан Қорақир табиий сув ҳавзасининг 1-контурида назорат рейд тадбири ўтказилди.

    Қайд этилишича, олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Пешкў туманида яшовчи 2 нафар фуқаро электр қармоқ ёрдамида 168 дона зоғора, 10 дона лаққа ҳамда 1 дона карас балиғини овлаганлик ҳолати аниқланди.

    Мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга жами 3 млрд 532 млн 500 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

    Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates