баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Электрон ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ўзгарадими?

    Рақамлаштириш 28 октябр 2020 74

    ДСҚ Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ ҳизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни таклиф қилмоқда.

    Хусусан, Низомнинг 8-бандидан иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташланмоқда (қора билан ажратилган):

    8. Ҳисобот электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда, давлат солиқ хизмати органларининг дастурий-аппарат воситалари ҳисоботни автоматик тарзда қабул қилинишини, шунингдек солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқномани юборилишини таъминлайди.

    Ҳисобот дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади.

     Белгиланмаган шаклдаги ҳисобот тақдим этилганда давлат солиқ хизмати органи ҳисобот олинган кундан эътиборан уч кун ичида бу ҳақда солиқ тўловчига ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юборади ва аниқ фикр-мулоҳазаларни кўрсатган ҳолда уни маромига етказиш учун қайтаради.

    Ушбу ўзгартиришлар қандайдир оқибатларга олиб келадими?

    Ушбу тузатишлар мантиғидан ҳар қандай электрон ҳужжат фақат камерал назорат қилингандан кейин қабул қилиниши келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмайдими?

    Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

    Лола Абдуазимова.

    No date selected
    November 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates