Электрон тижоратни бошқариш бўйича ягона ахборот платформаси - “E-trade” ишга туширилади

    Рақамлаштириш 22 феврал 2021 4409

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Қайд этилишича, электрон тижорат соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ қатор муаммо ва камчиликлар учрамоқда.

    Ҳужжатга билан мамлакатимизда электрон тижоратни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни, хусусан, электрон тижорат маъмуриятчилигининг замонавий моделини яратиш кўзда тутилган.

    Белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

    — товарлар (хизматлар) билан электрон савдони амалга оширувчи (электрон шаклда хизматларни амалга оширувчи чет эл юридик шахслар бундан мустасно), кейинчалик уларга товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси амалга ошириладиган интернет тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда мажбурий жойлаштириш учун махсус рақамли коддан фойдаланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятининг бошланиши ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилади;

    — товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосида товар-моддий бойликларни олиш учун электрон шартномалар, товар-транспорт юк хатлари ва ишончномаларни расмийлаштириш, шунингдек, онлайн режимда давлат солиқ хизмати органларига электрон тижорат доирасида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўтказиш функцияси мавжуд бўлган виртуал кассалардан фойдаланилади;

    — сотувчи ва юк ташувчилар томонидан товар-кузатув ҳужжатларини (ҳисобварақ-фактуралар (инвойс), юк хати ва бошқа ҳужжатларни) “Юк ташиш мониторинги” ахборот платформасида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.

    Хўжалик юритувчи субъектларнинг товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси бўйича фаолиятни бошлаш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда амалга оширилади.

    Янги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилади.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2021 йил 1 сентябрга қадар электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрини модернизация қилишни амалга оширилади ва унинг негизида товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни таъминловчи “E-trade” электрон тижоратни бошқариш бўйича ягона ахборот платформаси яратилади.

    Белгиланишича:

    — электрон тижорат иштирокчилари, тўлов тизимлари томонидан Ягона платформадан фойдаланиш, шу жумладан, товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича рекламани жойлаштириш бепул тарзда амалга оширилади;

    Ягона платформадан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ сири ҳисобланади.

    Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 январга қадар ўз фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида белгиланган тартибда солиқ органларини хабардор қилган хўжалик юритувчи субъектлар учун товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга ошириш натижасида олинган даромад ёки фойда бўйича айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғининг ставкалари, улар товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси билан шуғулланадиган Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъий назар, 50 фоизга пасайтирилади.

    2023 йил 1 январгача бўлган муддатга товарлар (хизматлар) электрон савдоси билан шуғулланувчи ва ўттиз ёшгача бўлган битта жисмоний шахс томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига солиқ органларини хабардор қилган ҳолда қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилсин:

    — маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича - уларни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;

    — ижтимоий солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича - уни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates