Электрон тижоратни ривожлантириш Миллий стратегиясини ишлаб чиқиш бугунги кун талаби

    Рақамлаштириш 2 август 2021 1322

    Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш Миллий стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги биносида «Ready4trade» грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш Миллий стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳнинг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбир UNCTAD/WTO Халқаро савдо маркази (Швейцария) ва республиканинг тегишли вазирлик ва идоралар билан яқин ҳамкорликда ташкил этилди.

    Тадбирнинг очилиш маросимида Ишчи гуруҳ раҳбари – инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Рахимов ва UNCTAD/WТО халқаро савдо марказининг Тадқиқотлар ва экспорт стратегиялари департаменти маслаҳатчиси О.Хомула сўзга чиқди.

    Тадбир давомида Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорликда олиб бориладиган ишнинг устувор йўналишларини аниқлаб, яқин истиқболдаги амалий тадбирлар режасини туздилар. Хусусан, дастлабки босқичда мамлакатнинг электрон тижорат экотизими чуқур таҳлил қилинади.

    Шунингдек, Марказ делегацияси Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Уларда электрон тижоратни миллий даражада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди ҳамда ушбу йўналишда давлат ва хусусий сектор ўртасида инклюзив мулоқотнинг аҳамияти қайд этилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Ready4Trade» лойиҳаси Марказий Осиёнинг 5 та мамлакатида минтақалараро ва халқаро савдони трансчегаравий талабларнинг шаффофлигини ошириш ва трансчегаравий электрон тижорат фаолиятини такомиллаштириш орқали ривожлантиришга қаратилган шунингдек, бизнесни халқаро савдо ва стандартлар талабларини бажаришда қўллаб-қувватлайди. Лойиҳа UNCTAD/WTO Халқаро савдо маркази томонидан миллий ҳамкорлар билан бирга амалга оширилади. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates