Лого Лого-пв-уз

    “Elit-Line” халқаро кўргазмасида самарали келишувлар қўлга киритилди

    Бизнес 31 июл 2023 848

    Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота шаҳрида “Elit-Line” ва “CAF” халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади.

    Мазкур анжуманларда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо 15 дан ортиқ корхоналар 150 турдаги маҳсулотлар намуналари билан иштирок этяпти. Маҳаллий корхоналар жорий йилги кўргазмага алоҳида тайёргарлик кўрди. Халқаро майдонда ўз брендларини танитиш учун янги моделдаги пойабзаллар, қоракўл маҳсулотлари, чарм‑атторлик буюмларининг кузги мавсум учун мўлжалланган коллекциялари тақдим этиляпти. Шунингдек, жамоавий стенддан бу йил чарм-пойабзал саноатида янги авлод хом ашёси саналган TEP гранулалари, пойабзал тагликлари, кимёвий моддалар ҳам ўрин олди.

    Кўргазманинг дастлабки куниданоқ Ўзбекистон корхоналари Қозоғистон, Туркия компаниялари билан самарали мулоқотга киришди. Хом ашё етказиб беришдан тайёр маҳсулотларни хорижга экспорт қилишгача бўлган масалалар юзасидан ҳамкорлар билан манфаатли келишувларга эришди.

    Хусусан, “Улкан-Лазиз” МЧЖ Туркиянинг йирик компанияси билан махсус пойабзалларни саноат корхоналарига етказиб бериш бўйича 1,5 миллион долларлик экспорт келишувига эришди. Эндиликда корхона томонидан ишлаб чиқарилган махсус пойабзаллар Қозоғистон ва Туркия саноат тармоғи учун етказиб берилади.

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва халқаро мўйна федерацияси ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қоракўл маҳсулотларини халқаро аукционларда сотиш, жаҳон бозорида Ўзбек қоракўли брендини янада кенг тарғиб этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, Россия мўйна кенгаши билан кузда бўлиб ўтадиган “UzCharmExpo-EurAsia-2023» халқаро кўргазма майдонидан 100 квадрат/метр жой харид қилиш бўйича келишувга эришилди.

    “Black Gator” корхонаси ҳамда Туркиянинг “Jero Textile” компанияси ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда мамлакатимиз корхонаси Туркия компанияси учун чарм-атторлик буюмларини “Аutsorsing” асосида ишлаб чиқариш бўйича дастлабки ҳамкорлик келишувига эришди.

    Мазкур икки кўргазмада Ўзбекистон корхоналари кўплаб манфаатли ва самарали мулоқотларга киришиб, ўз бизнес пакетларини янги шартнома ва келишувлар билан бойитяпти, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси

    матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates