Элликқалъа туманида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    Ижтимоий ҳаёт 27 июн 2021 687

    Умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 134 миллион сўм бўлган Элликқалъа туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

    Туман ҳокими Сейдамат Авезов, Қорақалпоғистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ю Алимов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги бино топширилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда аҳолига қулайликлар яратиш, айниқса, бандлигини таъминлаш, ҳар бир фуқарога ўз касби ва мутахассислиги бўйича ишлаш имконияти, соҳа ходимларига қулай иш шароитлари яратиб беришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

    – Туманимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, бу борада фуқароларга кўмак бериш борасида белгиланган ишлар олиб борилмоқда, – дейди Элликқалъа туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Мардонбек Рустамов – Қулай, барча шароитларга эга марказимизнинг янги биноси мазкур йўналишдаги ишлар, қолаверса, фаолиятимиз самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

    Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган марказнинг кўркам биноси зарур жиҳоз ва воситалар, ахборот коммуникация технологиялари билан тўла таъминланган бўлиб, бу ерда ишловчилар ва марказ хизматларидан фойдаланувчилар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган,деб хабар бермоқда Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates