Элликқалъада мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

    Таълим 30 июн 2021 2562

    Элликқалъа тумани «Қирққизобод» овул фуқаролар йиғини ҳудудида 100 ўринга мўлжалланган «Қирққиз ғунчалари» давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

    Барча қулайликларга эга бўлган ушбу таълим ташкилотида 20 нафар ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланди.

    - Умумий қиймати 4 миллиард 410 миллион сўм бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишимиз учун давлатимиз томонидан 3 миллиард 305 миллион сўм 1 % ли имтиёзли кредит маблағи ажратилди, - дейди тадбиркор Ҳамид Султонов. - Боғчамизда рус тили, инглиз тили, мусиқа ва тасвирий санъат ҳамда жисмоний тарбия тўгараклари фаолиятини йўлга қўйдик. Бунинг учун эса малакали мутахассисларни ишга жалб қилганмиз.

    Ушбу мактабгача таълим ташкилотида 4 та гуруҳ, яъни кичик, ўрта ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда болажонлар рус, инглиз тилларини ҳам ўрганиш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари спорт тўгараклари болаларни ёшлигиданоқ ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

    Айтиш мумкинки, ушбу муассаса маҳалла аҳли учун байрамона туҳфа бўлди.

    Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates