Энди Боёвутлик Наргиза «Маҳалла» фонди ёрдамида ўз бизнесини йўлга қўяди

    Ижтимоий ҳаёт 16 июн 2021 1582

    Сирдарё вилояти Боёвут тумани Бунёдкор маҳалласидан «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган Наргиза Хусановага ҳаётда ўз ўринини топишда «Маҳалла» жамғармаси ёрдам берди.

    Боёвут туманининг Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган йигирма бир ёшли, Наргиза Хусанова учун Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш орқали ҳаётини ўнглаш ва муаммоларини тизимли ҳал этишга қаратилган «аёллар дафтари» даромад топиб, ҳаётда ўз ўринини топишда қўл келмоқда.

    Оиласининг ягона боқувчиси бўлган, отаси Шовқи бобо сурункали касалликлар боис ётиб қолганига анча йиллар бўлди. Сўнгра, бу қийинчилик она бошида ҳам бор экан. У киши ҳам соғлиғини ёмонлашгани боис ётиб қолди. Рўзғор тебратиш, бемор ота ва онани парвариш қилиш, ёш бўлсада Наргизани бошига тушди.

    — Оилада тўрт жонмиз, — дейди Наргиза. — Акам бор. У ҳам ишсиз. Аммо, ҳаёт қийинчиликлари олдида бир зум бўлсада эсанкираб қолганимиз йўқ. қўни-қушни, яқинлар, қолаверса маҳалла фуқаролар йиғини ёрдами билан бу қийинчиликларни, синовларни енгиб ўтяпмиз. Муҳими, ота-онам сингари тўшакка михланиб қолганимиз йўқ. Соғмиз, саломатмиз. Яқинда бизни оилани ҳам туман ҳокимлиги вакиллари келиб, ўрганиб «Аёллар дафтари»га киритди. Шундан сўнг, менга «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими катта ёрдам кўрсатди. Улар уйда ўз ишимни йўлга қўйиш, даромад топиб, ҳаёт қийинчиликларини енгиб ўтишда асқатадиган замонавий тикув машинаси ва оверлок машинкасини берди. Ўзим тикувчиман. Энди уйимда, ўз машинамда бежирим ва чиройли либосларни тикиб бозорга чиқараман. Хуллас ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман. Ёнимга уч-турт нафар шогирд олиб, иш ўргатаман. Бу эса менга, оиламиз учун берилган каттагина ёрдам бўлди.

    Наргизани орзулари кўп. Аммо, ҳаёт қийинчиликлари олдида бир зумгина бўлсада тўхтамайди. Уни «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими, қолаверса туман ҳокимлиги ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Имкон топилди дегунча, унга, унинг оиласига «Аёллар дафтари»дан чиқиб, қўшимча даромад топиб ҳаётда ўз ўринини топиш учун кўмаклашяпти, деб хабар беради «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates