Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда Улсан шаҳри ҳокими Ким Ду Гём ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Унга Меморандумга кўра Жанубий Кореянинг "иқтисодий пойтахти” — Улсанда ишлаш истагида бўлган номзодлар Фарғонада иш бошлаётган “Улсан касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да 3 ойлик касб ва тил курсларидан ўтади.
Ушбу марказни тамомлаган ёшларга Улсан шаҳар ҳокимлиги тўғридан-тўғри ишчи виза беришни йўлга қўяди ва "Hyundai" кемасозлик компаниясига ишга жойлаштиради. Таъкидланишича, Ушбу механизм Кореяга ишчи кучини етказиб берувчи жаҳондаги 17 та давлат орасида биринчи маротаба фақатгина Ўзбекистон учун қўлланилмоқда.
Ўқув марказининг расмий очилиш маросими шу йилнинг 18 март куни Фарғонада бўлиб ўтади ва ўқишлар бошланади.