Энди лицензия йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келганда дубликатини олиш зарурати бўлмайди

    “Лицензия” ахборот тизимида лицензияларнинг электрон реестри юритилиб, адвокатнинг лицензияси тўхтатиб турилган ёки тугатилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.

    Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 августда қарори билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Эндиликда адвокатлик фаолияти учун лицензия олишда талабгор томонидан лицензияловчи органга (ҳудудий адлия бошқармалари) шахсан ташриф буюриши ва лицензия олиш учун қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни талаб этиш тартиби бекор қилинди.

    2023 йил 1 январдан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш бўйича мурожаатлар, шунингдек лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича барча тартиб-таомиллар “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.Талабгор лицензия олиш учун “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталда рўйхатдан ўтиб, электрон шаклда ариза тўлдиради ва у автоматик равишда лицензияловчи органга юборилади. Талабгор лицензия бериш жараёнини “Лицензия” ахборот тизими орқали кузатиб бориш имконига эга бўлади.

    Лицензия учун давлат божи тўловлари ҳам электрон тартибда амалга оширилади. Талабгорнинг аризаси 10 иш куни ичида кўриб чиқилади ва “Лицензия” ахборот тизими орқали махсус QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия шакллантирилиб, талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.Адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш билан бир вақтда талабгорнинг хоҳишига кўра, адвокатлик бюросини ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш учун композит хизмат кўрсатиш имкони яратилмоқда.

    Бундан ташқари, энди лицензия йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, лицензиянинг дубликатини олиш зарурати мавжуд бўлмайди.“Лицензия” ахборот тизимида лицензияларнинг электрон реестри юритилиб, адвокатнинг лицензияси тўхтатиб турилган ёки тугатилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates