Энди тадқиқотчилар Малайзиядаги 100 мингдан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан бемалол фойдаланишлари мумкин

    Малайзиялик диндорларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.

    Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази томонидан Малайзияда ташкил этилган “Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк” мавзусидаги халқаро давра суҳбатида маълум қилинди.

    Малайзия томони ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 100 000 дан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи махсус сертификат тақдим этди.

    Малайзия Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти кутубхонасининг сертификати ва рақамли калити Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорига топширилди.

    Шунингдек, Имом Мотуридий, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларига ҳам рухсат берилди.

    Давра суҳбати давомида Таълим соҳасида малайзиялик олимларни Имом Бухорий ва Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендиялар дастурларига жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Малайзия халқаро ислом университети ўртасида қўшма таълим дастурини ишлаб чиқиш, жумладан, Visiting Professor дастури бўйича ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг Малайзия олий ўқув юртларида иштирокини таъминлаш таклиф қилинди.

    Илмий соҳада Малайзия Ислом маданияти институти ва Имом Бухорий номидаги марказ ўртасида мусулмон олимларининг тиббиёт соҳасидаги илмий меросини ўрганиш ва қайта тиклаш ҳамда Имом Бухорий меросини тадқиқ этиш таклиф этилди. Бундан ташқари, малайзиялик диндорларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) ҳамда Ўзбекистон илмий марказлари томонидан нашр этилган китоблар ва факсимиле нашрларнинг ноёб кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

    Тақдим этилган нашрлар давра суҳбати иштирокчиларининг чуқур қизиқишини уйғотди. Илмий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш рамзи сифатида китоблар тўплами Малайзиянинг ҳамкор ташкилотлари кутубхоналарига, жумладан, Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти, Малайзия Ислом маданияти институти ва бошқа муассасаларга совға қилинди.

    Давра суҳбати якунида иштирокчилар Малайзия Ислом санъати музейидаги ўзбек маданий мероси экспозициясини зиёрат қилишди. Тадбир меҳмонлари Ўзбекистоннинг бой меросини акс эттирувчи ноёб тарихий ашёлар билан танишиб, музейнинг доимий экспозициясини ҳам кўздан кечиришди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) томонидан нашр этилган "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" туркумининг 58-жилди айнан Малайзия Ислом санъати музейи тўпламларига бағишланган.



    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates