Энди хизмат автотранспортлари сунъий йўлдош кузатиш тизими (GPS навигатор) орқали назорат қилинадими?

    Бу ҳақда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори regulation.gov.uz порталига (ID-20761) жойлаштирилди.

    Унга кўра, хизмат автотранспортлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

    - давлат ҳокимияти ва республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида биринчи раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

    - вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ҳузуридаги давлат органларида ҳамда давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилиши белгиланган.

    Шунингдек, бу қарор қабул қилинса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларини

    а) янгисига алмаштириш ундан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилади (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспортлар бундан мустасно). Бунда автотранспортнинг теxник ҳолати, ундан фойдаланиш xавфсизлиги, шунингдек, янгисига алмаштиришнинг иқтисодий мақсади инобатга олиниши лозим;

    б) Қорақалпоғистон Республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тегишли бюджетлардан ажратилган маблағлар доирасида сотиб олинади ёки ижара бўйича жалб этилади, шунингдек, хизмат автотранспортлариини сотиш фақат “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар:

    - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида аxборот-коммуникация теxнологияларини кенг қўллаш орқали хизмат автотранспортларини сунъий йўлдош кузатиш тизимидан (GPS навигатор) фойдаланиб назорат қилиш;

    - ташкилотлар кесимида хизмат автотранспортлари сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини, ёнилғи сарфи, автомобиль маркаси ва ишлаб чиқарилган йили ҳисобини юритиш имкониятини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқиши ва амалиётга жорий этиши белгиланади;

    - шу билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизмат автотранспортларининг сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини доимий мониторинг қилиб борсин ҳамда унинг натижаларини ҳар чорак якуни бўйича ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.

    2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида:

    - хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда, ушбу органлар томонидан автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларини жалб этиш давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

    - хизмат автотранспортлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади;

    - хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади ҳамда хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

    Қарорнинг тўлиқ варианти билан regulation.gov.uz портали орқали танишишингиз мумкин. Муҳокама шу йилнинг 27 августигача давом этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates