Унга кўра, ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби белгиланди.
Эндиликда, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланади:
- — депортация қилинган фуқаро Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилганда, қайтариш харажатларни ушбу фуқародан ундириб олинади;
- — Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтариб ундирилади;
- — бир йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатилмайди;
- — ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юбориш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномада шартнома шартлари бажарилмагани учун жарима ва учинчи шахсларнинг кафиллиги белгиланади;








