баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Эндиликда “COVID-19” аломатсиз шакли билан касалланган беморлар уй шароитида даволанади

Саломатлик 10 июл 2020 8969

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 июндаги 31-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 2 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг«Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида ўтказилаётган эпидемияга қарши кураш тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида» ги ҳуқуқий ҳужжати қабул қилинди.

– Унга кўра, 2020 йил 5 июль кунидан бошлаб, “COVID-19” аломатсиз шакли билан касалланган беморларни туман ва шаҳарларда ташкил этилган «мобил гуруҳ» томонидан сараланади, – дейди вазирлик қошидаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов.

– Уйда даволаниш учун етарли шароит бор, деб ҳисобланган фуқароларни тасдиқланган тартиби асосида 10 кун давомида бирламчи тиббий-санитария тизими муассасалари назоратида уй шароитида тиббий кузатуви ва даволаниши йўлга қўйилди.

Бордию яшаш шароити санитария-эпидемиологик талабларга жавоб бермаган ёки яккалаш имконияти бўлмаганда, беморлар “COVID-19” инфекциясини даволашга мослаштирилган муассасаларга жойлаштирилади.

Шу билан бирга, ҳудудий маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда уй шароитида тиббий кузатувга олинган беморларни карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан тегишли ишларни олиб бориш ва қатъий назорат ўрнатилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, “COVID-19” аломатсиз шакли билан касалланган беморларни уйда даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби ҳар бир бирламчи тиббий санитария буғини муассасалари (ҚВП, ҚОП, ОП, КТМП), тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ходимларига етказилиб, моҳиятини ҳар томонлама тушунтириш мақсадида онлайн ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates