Эндиликда илмий иш ва монографияларга уч иш кунида хулоса берилади

    Фан 20 ноябр 2020 5515

    Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибаевнинг буйруғи билан тиббиёт соҳасига оид  илмий иш, монография ва диссертацияларни кўздан кечирувчи вазирликнинг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгаши тузилиб, уларнинг ишлаш тизимига янгиланиш ва ўзгартиришлар киритилди.

    Янги тартибга кўра, кенгаш уч иш кунида тадқиқотчиларнинг ишларига хулоса беришлари талаб этилади.

    Ушбу соҳага киритилган замонавий, инновацион тизим тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини амалиётга интеграциясини янада кучайтириш ҳамда кўрсаткичларни, илмий-тадқиқот ва рационализаторлик салоҳиятини ошириш, тадқиқотчиларга кенг қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди.

    — Илгари таянч доктарант ва доктарантура номзодлари, мустақил изланувчилар ўз ишларини илмий экспертизадан ўтказиб, хулоса олишлари учун ойлаб кутиши ва турли қоғозбозликка учрашига тўғри келарди, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов. — Янгича механизм эса, айни шу муаммоларни бартараф этибгина қолмай, тизимда шаффофлик, очиқлик ҳамда адолат тамойилларининг янада устун бўлишини таъминлайди. Чунки ушбу жараёнда инсон омили иштирок этмайди. Услубий тавсияномалар, қўлланмалар ва монографияларга тегишли ҳужжатларнинг барчаси аноним ва электрон шаклда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгашига тақдим этилади. Кенгаш томонидан эса, 3 иш кунида антиплагиат тизимида текширувдан ўтказилиб, хулоса берилади.

    Буйруққа асосан, вазирликнинг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгаши аъзоларига фаолияти учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойда белгиланган тартибда фоиз белгиланиб, доимий равишда рағбатлантириб борилади. Шунингдек, кенгашга тиббиёт ва фармацевтика фанлари бўйича давлат илмий дастурлари ва диссертация мавзуларини шакллантириш, тиббиётда илмий изланишларни режалаштириш ва амалга оширишда объективликни кучайтириш, олинган натижаларни республика соғлиқни сақлаш тизимида кенг татбиқ этиш, мамлакатимизда тиббиёт илм-фанини ривожлантириш концепциясини тайёрлаш каби бир қатор вазифалар юклатилган.

    — Айни пайтда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида 11 та олий таълим муассасаси ва 19 та республика ихтисослашган тиббиёт маркази ҳамда 4 та илмий-тадқиқот институти мавжуд, — дейди мазкур мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши раиси, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Акмал Сидиков. — Ушбу муассасаларда жорий йил тиббиёт фанлари бўйича 164 та докторлик диссeртациялар ҳимоя қилинди. Шулардан 34 нафари докторлик (DSc) ва 130 нафари фан номзодлик (PhD) ишлари ҳисобланади. Ўтган 9 ой ичида илмий тадқиқотлар натижаларига кўра соғлиқни сақлаш тизимида ихтиролар ва фойдали моделлар учун 5та патент ҳамда ЭҲМ дастури учун 18 та гувоҳнома олинди. Соҳадаги янгиланиш ушбу жараёнларнинг оперативлиги ва самарадорлигини икки-уч баробарга кўтаради.

    Бир сўз билан айтганда, бу каби ўзгариш ва янгиланишлар мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг фундаментал ва амалий илм-фани тараққиётини бир қадам илгарилатиб, соҳа ривожига улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates