Унга кўра, эндиликда қонун лойиҳалари мажбурий равишда, қонуности ҳужжатлари заруратга кўра илмий экспертизадан ўтказилади.
Экспертиза тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилади.
Адлия вазирлиги илмий экспертизадан ўтказувчи давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасаларининг реестрини юритади.
Илмий экспертизада лойиҳанинг назарий ва илмий асосларга мувофиқлиги, соҳада мамлакатни ривожлантириш концепция ва стратегиялари, замонавий ёндашувларга мослиги ўрганилади ҳамда лойиҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар берилади.
Экспертиза натижалари бўйича лойиҳа илмий асосланганлиги, етарли даражада илмий асосланмаганлиги ёки илмий асосланмаганлиги тўғрисида хулоса берилади.
Ушбу хулоса лойиҳани Адлия вазирлиги ва қабул қилувчи органларга киритишда илова қилиниши шарт.
Шунингдек, аҳолини олдиндан хабардор қилиш ва жамоатчилик фикрини олиш учун вазирлик ва идоралар ўз ишлаб чиқаётган ёки ишлаб чиқишни режалаштираётган лойиҳа тўғрисида расмий веб-сайтига маълумот жойлаштириб бориши шарт. Ушбу маълумотда лойиҳанинг мазмуни, таклиф юбориш муддати ва алоқа манзиллари кўрсатилади ҳамда келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижаларини ҳам сайтга юклайди.
Шу билан бирга, зарур ҳолларда бевосита манфаатдор томонлар билан муҳокамалар ташкил қилинган ҳолда кўриб чиқилади.







