Энергетика тизими куз-қиш мавсуми иш тартибига ўтди

    Энергетика вазирлиги ва тизим корхоналарида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 24/7 иш тартибида навбатчилик ташкил этилди.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

    Вазирлик ўз хабарида электр ва газ таъминотидаги қилинган ишлар бўйича маълумот берди.

    Электр таъминоти бўйича:

    Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимиз бўйлаб 7 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 1 731 та трансформатор пункти янгиланди.

    Бунинг натижасида 954 та маҳалладаги 800 мингдан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди.

    Жорий йил ёз мавсумида республиканинг электр энергия истеъмоли соатига 13,3 гигаватт, яъни кунига 270-275 миллион кВт•соат бўлган бўлса, қиш мавсумида соатига 13,5 гигаватт, кунига эса 290-300 миллион кВт·соатгача кўтарилиши кутилмоқда.

    Ўтган йили 81,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йил якуни билан 85,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

    2025 йил якуни билан умумий қуввати 3 000 мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол, 1 167 мегаватт қувватли иссиқлик электр станциялари, 1 500 мегаваттдан ортиқ энергия сақлаш тизимлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Газ таъминоти бўйича:

    Шунингдек, 538 км узунликдаги юқори ва ўрта босимли газ тармоқлари ва 951 та газ тақсимлаш пунктлари янгиланди, модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

    Жорий йил бошидан 464 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунинг, йил якунига қадар яна 199 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.

    Бундан ташқари, республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ етказиб бериш учун қўшимча 29 мингдан ортиқ маиший газ баллонлари захираси яратилди.

    Ҳудудларда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш учун махсус бригадалар тузилиб, улар зарур техника, захира материаллари ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.

    Мавсумда истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш учун барча имкониятларни сафарбар қилган ҳолда тизимли ишлар ташкил қилинади”, – дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates