Энергетика вазири Татаристон делегацияси билан музокаралар ўтказди

    Татаристон Республикаси Президенти Р.Миннихановнинг 2021 йил 17 июнда Ўзбекистонга ишчи ташрифи доирасида Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва саноат вазири Альберт Каримов бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.

    Татаристон делегациясининг таркибига Татаристон ишбилармон доиралари вакиллари, жумладан «УК «КEР-Холдинг» МЧЖ, «КEР-Генерация» МЧЖ, «НТЗ «ТEМ-ПО» АЖ, «Торговый дом «ТEМ», «КМПО» ГEЖ АЖ, «ТEСК» МЧЖ, «ПО ЕлАЗ» АЖ кирди.

    Музокаралар давомида томонлар жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда «ИННОПРОМ» Халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган учрашув давомида эришилган келишувлар бўйича иш натижалари, шунингдек, Татаристон компаниялари тажрибалари ва сармояларини жалб қилиш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилдилар.

    Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида газ-кимё маҳсулотларининг кичик ҳажмларда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича тўртта лойиҳани амалга оширишни таклиф қилди.

    Музокаралар натижасида томонлар эришилган келишувлар ва уларни амалга ошириш учун масъул мутахассисларни белгилаган ҳолда баённома имзоладилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates