Энергетика вазирига матбуот котиби тайинланди

    Хашимова Дилдора Хуррамовна — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

    Д.Хашимова бунга қадар Солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — раиснинг матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

    Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги орқали ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра амалга оширилди.