Энергетика вазирлиги: анъанавий кўргазмалар ўтказиш режалаштирилмаган

    Энергетика 19 апрел 2021 462

    Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кўргазма фаолияти билан боғлиқ матбуот хабарлари юзасидан расмий равишда 2021 йилда нефть-газ ва энергетика кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилмаганлигини маълум қилади.

    Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ бўлган эпидемиологик вазият туфайли 2021 йилда Ўзбекистонда анъанавий (йиллик) кўргазма тадбирларини ўтказиш режалаштирилмаган.

    Бу «Ўзбекистон нефть ва газ – OGU», шунингдек, «Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan» каби халқаро кўргазмаларга ҳам тегишли.

    Мазкур кўргазмаларда иштирок этишни режалаштирган барча компаниялар ушбу маълумотни қабул қилишларини сўраймиз, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates