Энергетика вазирлиги Душанбе шаҳрида Ўзбекистоннинг кам углеродли ривожланиш босқичлари хусусида тақдимотини ўтказди

    Энергетика 2 декабр 2021 2910

    Жорий йил 30 ноябрда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми иштирокчиларига мамлакатимизнинг кам углеродли иқтисодиётга ўтиш босқичларини тақдим этди.

    Яшил иқтисодиёт ва углерод нейтраллигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этган 14-Ҳамкорлик форумининг асосий мавзуларидан бири бўлди.

    Энергетика вазирлиги тақдимотида таъкидланганидек, ҳар йили дунёда атмосферага 51 миллиард тонна СО2 (иссиқхона газлари) чиқарилади ва бу иқлим ўзгаришининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан, кўп мамлакатлар яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида қадам ташламоқда.

    Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича комплекс стратегия, шунингдек, қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш дастури амалга оширилмоқда.

    Париж келишувига кўра, Ўзбекистон 2030 йилга қадар иссиқхона газлари чиқиндиларини ЯИМдаги улуш сифатида 10 фоизга камайтириш мажбуриятини олган эди. Жорий йилнинг ноябрь ойида Глазго шаҳрида Ўзбекистон ушбу мажбуриятларни 35 фоизга оширди. Ушбу мақсадларга эришиш учун мамлакат раҳбарияти Ўзбекистон учун яшил энергетикани ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари – «Яшил энергетикани ривожлантириш орқали углерод нейтраллигига эришиш ва кейинги 10 йил ичида қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 3 баробарга ошириш»ни белгилаб берди.

    Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга бориб Қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 12 ГВтга оширишни режалаштирмоқда.

    Ушбу улкан мақсадларни амалга ошириш учун Энергетика вазирлиги 2019 йилдан буён Халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендерлар ўтказиб келмоқда.

    Шунингдек, ҳукумат томонидан энергия самарадорлигини ошириш масалаларини аҳоли ўртасида оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энергетика вазирлиги ҳузурида Энергия самарадорлиги жамғармаси тузилиб, кичик қуёш станциялари ва қуёш коллекторлари негизида уй хўжаликлари учун кичик қуёш электр станциялари орқали ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Тақдимот давомида дунёда энергия алмашинувининг ягона намуналари мавжуд эмаслиги ва ҳар бир давлат илғор жаҳон тажрибасига таянган ҳолда ўз йўлини танлаши зарурлиги таъкидланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates