Энергия тежовчи технологиялар ёрдамида 15,3 млн.кВт.соат электр энергиясини тежалди

    Энергетика 15 июл 2021 485

    “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхоналари ва ташкилотларининг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича мунтазам равишда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

    2021 йил биринчи ярим йиллиги давомида Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган 62 та йирик саноат корхоналари ва ташкилотлари томонидан электр энергиясини иқтисод қилишнинг 142 та банддан иборат ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳисобига жами 15,3 млн.кВт.соат электр энергиясини иқтисод қилишига эришилган. Шундан, 153,3 минг.кВт.соат иқтисод қилинган электр энергияси 26 та банддан иборат қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ҳисобига тўғри келади.

    Энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этган саноат корхоналар жумласига “Фарғонаазот” АЖ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ, “Бағдод дон маҳсулотлари” АЖ, Фарғона Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, “Uzsungwoo” МЧЖ, “Qo'qon Biokimyo” АЖ, “Автоойна” МЧЖ, “Hamza Expo Art Tekstil” хусусий корхонаси ҳамда “Farg‘ona charm polimer” МЧЖларни келтириш мумкин.

    “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан саноат корхоналари ва ташкилотларининг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда, дея хабар беради “Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates