Энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

    Биласизми? 21 март 2023 10362

    Ўзбекистон унда 54-ўринни эгаллади.

    Рейтингга кирган 137 давлат орасида Финляндия кетма-кет 6-йил энг бахтли давлат, деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлари Дания ва Исландияга насиб қилди.

    Рейтингда Қозоғистон 44-ўринни, Қирғизистон 62-ўринни ва Тожикистон 80-ўринни эгаллади. Россия 70-ўринни банд қилди.

    Афғонистон ва Ливан энг бахтсиз давлатлар деб топилди.