Энг кўп ипотека кредити олган вилоятлар номи очиқланди

    Ўзбекистонда банклар томонидан олти ой давомида жисмоний шахсларга жами 3,5 триллион сўмдан кўпроқ ипотека кредитлари ажратилган.

    Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ипотека портфели 30,8 триллион сўмни ташкил этди, бу эса 2020 йил бошига нисбатан 10,5 триллион сўмга кўпдир.

    2019 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 13,8 триллион сўмга тенг бўлган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабар беради, деб ёзмоқда review.uz сайти.

    Ипотека қайта молиялаш компанияси ҳисобига берилган кредитлар 584,6 миллиард сўмни ташкил этди. Тижорат банклари томонидан 497,8 миллиард сўмлик узоқ муддатли кредитлар берилди.

    25,3 мингдан ортиқ фуқаро уй-жой сотиб олиш учун кредит олди, барча маблағларнинг 81 фоизи (2,86 трлн.сўм) бирламчи бозорда хонадонлар сотиб олиш учун берилди.

    Энг кўп кредитни Фарғона (328,2 млрд.сўм), Андижон (294,3 млрд. сўм) ва Самарқанд вилоятлари (276,3 млрд. сўм) аҳолиси олди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates