Энг намунали маҳалла раисларига Тож-Маҳалга саёҳат йўлланмаси берилади

    Мамлакатимизда 2 март 2021 1114

    Оҳангарон шаҳар ҳокими Акрам Эшонқуловнинг маълум қилишича, шаҳарда энг намунали учта маҳалла раисларига Ҳиндистоннинг Агра шаҳрига саёҳат, жумладан, Тож-Маҳалга йўлланма берилади.

    Унга кўра, конкурс доирасида жорий 1 мартдан бошлаб уч ой давомида маҳаллаларнинг ободонлик даражаси, маданий-маърифий фаоллиги, жиноятчиликка қарши кураш борасидаги тадбирлар, ёшлар ва аёллар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.

    «Биз давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ислоҳотлар маҳалладан бошланади, деган тамойил асосида ишимизни тубдан қайта кўриб чиқяпмиз. Шаҳримиздаги 21та маҳалла кесимида мавжуд муаммоларни ўрганиб, таҳлил қилиб, тегишли дастур ишлаб чиқамиз. Бунда бизга Тошкентдан келган ишчи гуруҳ – Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ипотека» банки вакиллари яқиндан ёрдам бермоқда», дея таъкидлаган ҳоким.

    Шунингдек, Акрам Эшонқулов конкурс ҳақида изоҳ берган.

    «Биз ўз олдимизга қўйган мақсадга эришиш учун фақат талаб қилиш эмас, балки рағбатлантириш тамойилларига ҳам амал қиляпмиз. Шу мақсадда энг намунали маҳаллалар раисларини аниқлаш учун конкурс эълон қилдик. Конкурсда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олган ғолибларга Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги машҳур тарихий обида - дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган Тож-Маҳал зиёрати учун йўлланма берилади», деган у.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates