Энг сара лойиҳаларга 10 000 АҚШ долларигача грант ажратилади

    Инновацион ривожланиш вазирлигида Ёшлар академияси аъзоларининг инновацион ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова очиб берди.

    – Бугун ёшларимиз жуда кўп яхши ғоялар, лойиҳаларни амалга оширмоқда. Айниқса, вилоятлардаги ёшларнинг иштиёқи жуда баланд, – деди вазир ўринбосари. – Улар таклиф қилаётган стартаплар, лойиҳалар, ташаббуслар юртимиз ривожига ҳисса қўшишга қаратилган. Ёшларни қўллаб-қувватлаш орқалигина юртимиз фаровонлигига эришишимиз мумкин.

    Тадбирда «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида ғолиб деб топилган 13 нафар ёш тадқиқотчига сертификатлар топширилди. Ўз илмий ишини бошлаган мазкур ёш олимлар республикамиз ҳудудидаги олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва лабораторияларда қисқа муддатли стажировка ўтайди. Стажировка харажатлари Инновацион ривожланиш вазирлигига илм-фан ва илмий фаолият соҳасини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида тегишли шартномага асосан молиялаштирилади.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси 2019 йилда ташкил этилган. Ўтган давр ичида ташкилот томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорлиларни аниқлаш ва муносиб тақдирлаш, уларнинг таклифларини ўрганиб, тўғри йўналтириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Ҳозир 3000 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар, талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорларнинг маълумотлар базаси шакллантирилди. Ҳудудлардаги ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб «Бўлажак олим» танлови ташкил этиб келинмоқда. Шу кунга қадар 63 та лойиҳа муаллифлари 12 миллиард сўмга қўллаб-қувватланди.

    Тадбирда 2022 йилги “Student Idea Challenge 22” танловининг апрель ойида эълон қилиниши тўғрисида ҳамда бу танловда иштирок этиш шартлари ва имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди. Мазкур танловда аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлган 4 кишидан иборат бакалавр ёки магистратура талабалари жамоалари иштирок этиши мумкин. Энг сара лойиҳаларга 10 000 АҚШ долларигача грант маблағлари ажратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates