26 август куни “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси асосида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бош ташкилотчилигида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ташкилий қўмитаси раиси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Х. Салимов тадбирда сўзга чиқиб, танлов натижалари ҳақида маълумот берди.
Бу йилги танловда ижодий ишлар қуйидаги 7 та номинация бўйича қабул қилинди:
Х. Салимовнинг таъкидлашича, бу йил “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси остида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичига 7 номинация бўйича 366 нафар ижодкор — журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ҳамда тасвирий санъат, фото ва дизайн йўналишидаги ижодкорлардан бир минг тўққиз юздан зиёд ижодий иш тақдим этилган.
Ғолиблар диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.











