Енгил табиатли аёл бир неча эркакка ОИВ инфекциясини юқтирди

    Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

    Андижон вилояти Марҳамат туманида доимий рўйхатда туриб, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида вақтинча ижарада яшаб келган, 2002 йилда туғилган Қ.С. исмли аёл ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида 2018 йил 18 май кунидан Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш Маркази томонидан рўйхатга олинган.

    Унга бошқа шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантириш берилган.

    Шунга қарамасдан, аёл 2023 йил 12 март кунидан 2023 йил 13 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Ромитан тумани ҳудудида жойлашган чўл зонасида Ромитан туманида яшовчи 3 нафар фуқаро билан бирга бир неча маротаба жинсий алоқада бўлиб, ўзида ОИВ инфекцияси борлигини олдиндан билган ҳолда ушбу касалликни бошқа шахсларга юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган.

    Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунда ушбу аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

    Ушбу аёлнинг яна қаерда, кимлар билан яқин муносабатларга киришгани, қабоҳат уруғини қасддан яна кимларга юқтирган бўлиши мумкинлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates