Ер қопламасини бузмасдан туриб қувурни қандай таъмирлаш мумкин?

    Одатда қувурлари ёрилганда сув ер юзасига оқаётганидан кейин авария бригадалари келиб, ўша жойни ковлаб, асфальтни бузишади. Қувурдаги носозик қаерда экан, деб хазина излагандек қазиб кетишади. Ишдан чиққан  жойини топгач, пайвандлаб ёки хомут билан боғлаб, ерни яна кўмиб қўяверишади. Агар қувур жуда эскирган бўлиб, ҳамма жойидан сув чиқаверса, уни бутунлай олиб ташлаб, янгиси ётқизилади.

    Оқибатда асфальт қопламали йўллар бузилиб, ортиқча маблағ сарфланади. Бундан ташқари, техник носозликни бартараф этиш учун йўллар тўсиб қўйилади, бу эса тирбандликни келтириб чиқаради. Буларнинг ҳаммаси шу ерлик аҳоли учун ноқулайлик туғдиради. Хўш, сиз-у бизга таниш бўлган бу ҳолатга барҳам топтириш бўйича қандай инновацион ечим бор?

    — Бу муаммога янги икки босқичли технология орқали ёндашамиз, — дейди “Maya International” қўшма корхонаси директори Хуршид Турдалиев. — Биринчиси, сунъий йўлдош технологияси орқали ер остидаги биз кўрмаётган емирилишлар аниқланади ва олиб келинган ускуналар билан сув қувуридаги ёриқнинг аниқ нуқтаси белгиланади. Шундан кейин айнан ўша жойнинг ўзи 1 метр атрофида қазилади. Сув қувурининг ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилгач, агар унинг қолган қисмлари ҳали яроқли бўлса жойида хомут ёки пайвандлаш орқали таъмирланади. Мабодо қувур яроқсиз деб топилса, иккинчи босқичда унинг алмаштирилиши керак бўлган қисмига асфальтни бузмасдан, ичига махсус суюқлик юборилади. Натижада қувурнинг ичида яна янги қувур пайдо бўлади ва бу ҳосил бўлган янги қувур яна 50 йил хизмат қилади. Атиги иккита қудуқ қазиш билан иш битади: биридан материал киритилса, иккинчисидан ортиқча чиқиндилар чиқариб ташланади.

    Ушбу қўшма корхона "Сувсоз" ДУК таъсисчилигида Исроил давлатининг “Maya International Holistic Solutions” компанияси билан ҳамкорликда 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача компаниянинг махсус дастури — сунъий йўлдош орқали Тошкент шаҳри ер ости оқава ва сув қувурларидаги 1200 тага яқин носозлик ҳолатлари аниқланган, 900 таси жойида бартараф этилган. Ер ости сув қувурларидаги кўринмас носозликларнинг олдиндан кўрсатилиши ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Сувсоз" ДУК томонидан уларнинг ўз вақтида тўғриланиши натижасида сувнинг исроф бўлиши олди олинган. Шу кунгача бу борада 4 миллиард сўмга яқин маблағ тежаб қолинди

    Мазкур қўшма корхонага 2020 йилда тўғридан-тўғри инвестиция орқали киритилган маблағ ҳажми 1 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткични 4 баробарга ошириш мўлжалланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates