Ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди

    Фермер хўжалиги раҳбари ўз экин майдонининг суғориладиган қисмида ноқонуний равишда сунъий кўл ташкил этиб, давлат ва жамият манфаатига жиддий зарар етказган.

    Хоразм вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган текшириш давомида фермер хўжалиги раҳбари И.Б. томонидан Боғот туман ҳокимининг қарорига асосан ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “М.Р” фермер хўжалигига 46 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган жами 29,8 гектар экин ерининг 7,3 гектар суғориладиган қисмида ноқонуний равишда сунъий кўл ташкил қилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд. 822 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан И.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.