Эрмитажда Ўзбекистоннинг ёш фотосуратчилари асарлари намойиш этилади

    Маданият 8 феврал 2023 1519

    Пойтахт ҳокимлигида Ўзбекистон ижодкор ёшларининг Санкт-Петербургда ҳар йили ўтказиладиган «Маданиятлар мулоқоти» халқаро медиа форумида иштирок этиш имкониятлари муҳокама этилди.

    Учрашувда Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Санжар Тожиев ва «Журналистлар ҳамдўстлиги» медиаконгресси раиси Ашот Жазоян 2023 йил 19-21 май кунлари Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида бўлиб ўтадиган XVII «Маданиятлар мулоқоти» халқаро медиа форумида ўзбекистонлик ёш фотосураткашлар, ҳужжатли киноижодкорлари ва режиссёрларининг иштирокини муҳокама қилди.

    «Маданиятлар мулоқоти» халқаро форуми 2004 йилдан буён Эрмитаж музейида ўтказиб келинаётган «Журналистлар ҳамдўстлиги» медиаконгрессининг энг йирик лойиҳасидир. Ўтган йиллар давомида унда дунёнинг 45 давлатидан 3 000 дан ортиқ журналистлар иштирок этди. 2022 йил октябрь ойида бўлиб ўтган XVI «Маданиятлар мулоқоти» форуми дунёнинг 11 давлатидан иштирокчиларни, жумладан, Ўзбекистондан ёш мухбирлар, сураткашлар, блогерлар ва операторларни бирлаштирди.

    Мазкур форум доирасида Эрмитажнинг Бош штабида анъанавий тарзда «Мен шу ерда яшайман» фотокўргазмаси бўлиб ўтади. Унда турли мамлакатлар ва минтақалардан келган фотомухбирлар асарларида ўзлари яшаётган ўлкалар ва у ердаги инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.

    «Журналистлар ҳамдўстлиги» медиаконгресси раиси Ашот Жазоян Тошкентдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, «Ўзбек миллий муҳити Эрмитаждаги кўргазмамизда акс этиши керак!», — дея алоҳида таъкидлади.

    Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Тошкент шаҳрида жаҳоннинг етакчи ҳужжатли киноижодкорлари, фото усталари ва блогерлари иштирокида қўшма медиа лойиҳаларни ўтказиш истиқболларини муҳокама этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates