Ернинг ички ядроси марказий қисмининг аниқ ўлчамлари аниқланди

    Австралиялик сейсмологлар сайёрамиз ядросининг қаттиқ қисмининг ички қатлами 650 километр радиусга эга эканлигини аниқлашди.

    “Ернинг ички ядроси ҳали ҳам сайёрамизнинг энг ўрганилмаган қисми бўлиб қолмоқда. Биз унинг изоляция қилинган марказий қисми ҳақида ҳам кам маълумотга эгамиз, радиуси, унинг илк кашфиётчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 300 км сифатида баҳоланган. Аввалги ҳисоб-китобларга қараганда диаметри каттароқ, тахминан 650 км бўлган мазкур қатламнинг ўлчами ва тузилишини ўрганиш учун бутун сайёрани бир неча бор айланиб ўтадиган сейсмик тебранишнинг ноёб туридан фойдаландик, дейилади тадқиқотда.

    Маълумки, Ернинг туби бир неча қатламлар – қаттиқ ер қобиғи, ярим суюқ мантия ва эриган ташқи ва қаттиқ ички металл ядросидан иборат.

    Австралия Миллий университети профессори Хрвое Ткальчич ва унинг ҳамкасби Тханьсон Фамнинг сўзларига кўра, улар 2010 йилдан буён бутун дунё бўйлаб сейсмик станциялар томонидан қайд этилган барча энг кучли ер ости тебранишларини таҳлил қилишган.

    “Таҳлил Ер ядросининг қаттиқ қисмининг ички қатлами ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тасдиқлади, шунингдек, ядронинг бу қисми катталигига жуда кам баҳо берилганини кўрсатди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, ядронинг изоляция қилинган марказий қисмининг радиуси тахминан 650 километр, бу аввалги ҳисоб-китоблардан икки баравар кўп”, дея қўшимча қилди мутахассислар.

    Сўнгги йигирма йил ичида ядронинг қаттиқ қисми бошқа барча қатламларга қараганда ўз ўқи атрофида тезроқ айланмоқда, дейилади korrespondent.net сайтида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates