Бу ҳақда IRNA хабар берди.
“Бугунги кунда ҳақиқат шундаки, бизда энди бошқа танлов йўқ, пойтахтни кўчириш – бу заруратдир”, деди у.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммоларга алоқадор бўлиб, улар шаҳар аҳолисининг кўпайиши билан биргаликда гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин.
Март ойида Эрон ҳукумати тўртта вилоятда – Разави Хуросон, Язд, Исфаҳон ва Теҳронда – бу ҳудудларда йиллар давомида қурғоқчилик туфайли жиддий сув инқирозига дуч келди.
Эрон ҳукумати ушбу ҳудудларда дуч келаётган асосий муаммо дарёлар, ботқоқликлар ва сув омборларининг қуриши ва тўғонларнинг самарадорлигининг пасайиши билан боғлиқ, деб хабар берди ria.ru.








