Эрон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиши мумкин

    Эронга нисбатан Франция, Германия ва Буюк Британия ташаббуси билан санкциялар қайта киритилганидан сўнг мазкур мамлакат Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Эрон парламенти аъзоси маълум қилди, деб хабар берди Euronews телеканали.

    Теҳрон, шунингдек, мамлакат ядровий қуролга эга бўладими, деган саволни ҳам кўтаради.

    Эрон қонунчилик вакиллари БМТнинг Теҳрон ядровий дастури билан боғлиқ, якшанба куни кечқурун кучга кирган санкцияларининг қайта тикланганига қандай муносабатда бўлишни муҳокама қилишди. Парламент аъзоларидан бири мамлакат Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқишни таклиф қилди.

    Депутат Исмоил Коусари, Эроннинг шартномадан чиқиши бомба яратиш йўлидаги ҳаракатни англатадими, деган саволга жавоб берар экан: “Йўқ, у буни англатмайди. Бу масала кейинроқ алоҳида муҳокама қилинади, керак бўлса кун тартибига ҳам киритишимиз мумкин” деди у.

    Парламент спикери Муҳаммад Багер Галибаф БМТ санкцияларига риоя қиладиганларни огоҳлантирди.

    У, шунингдек, санкцияларни қайта қўллашга масъул бўлган Европанинг учта давлатига (Франция, Германия ва Буюк Британия) Эрон жавоб чораларини кўришига ишонтирди.

    “Биз эълон қиламизки, агар бирон бир давлат Эронга қарши ушбу ноқонуний резолюциялар асосида чора кўришга ҳаракат қилса, у Эрон томонидан қаттиқ жавоб чораларига дуч келади. Бу ноқонуний ҳаракатлар ташаббускори бўлган Европанинг учта давлатига ҳам тегишли чоралар кўрилади”, деди Галибаф.

    Санкциялар қаторида Эроннинг хориждаги активларини музлатиш, Теҳрон билан қурол-яроғ битимларини тўхтатиш ва Эроннинг баллистик ракета дастурининг ҳар қандай ривожланишини жазолаш ва бошқа чоралар киради.

    Якшанба куни Европанинг учта давлати “жавоб зарбасини қўзғатмаслик учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширганини” маълум қилишди, бироқ Эрон “МАГАТЭ инспекторларига Эрон ядровий иншоотларига киришни тиклашга рухсат бермади, шунингдек, юқори даражада бойитилган уран захиралари тўғрисида ҳисобот тайёрлаб, МАГАТЭга тақдим этмади”, деб хабар берди tengrinews.kz.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates