Эроннинг Исроилга ҳужуми оқибатида Microsoft офисига зарар етди

    Эрон Беэр-Шева шаҳридаги технопарк яқинига ракета зарбаси берди, оқибатда ёнғин келиб чиқди, уйлар ва автомобилларга зарар етди.

    20 июнга ўтар кечаси Теҳрон бир неча компаниялар, жумладан Microsoft жойлашган Беэр-Шева технопарки яқинида баллистик ракета зарбасини берди. Бу ҳақда The Times of Israel ва CNN хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, Эрон Исроил томон камида учта ракета учирди. Улардан баъзилари Microsoft офиси яқинида автомобиллар жойлашган тўхташ жойига қулаб тушган.

    Эроннинг зарбаси бинонинг ойнасига зарар етказди. Шунингдек, портлашдан кейин камида олтита автомобиль ёниб кетган. Қўшни турар-жой бинолари шикастланган.

    Исроил мудофаа кучлари Эрон ракетасини тутиб олганини ва ёнғинга унинг бўлаклари сабаб бўлганини даъво қилмоқда.

    Беэр-Шева шаҳри Исроилнинг Неватим авиабазаси жойлашган Негев чўлида жойлашган. ОАВ маълумотларига кўра, Эроннинг шаҳарга уюштирган ҳужуми оқибатида камида 18 киши жароҳатланган, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates