Эртага баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" агентлигининг хабар беришича, эртага Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин.

    Агентликка кўра, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.

    Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 16-21 даража бўлади.

    Бухоро, Навоий вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

    Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 16-21 даража бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 16-21 даража бўлади.

    Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13 даража бўлади.