Эртага пойтахтда илгари кузатилмаган энг юқори ҳарорат рекорди янгиланиши мумкин

    Шу йилнинг 16 май куни пойтахтда сўнгги 170 йилликдаги май ойида ҳеч қачон кузатилмаган энг юқори ҳарорат рекорди янгиланиши мумкин.

    "Ўзгидромет" агентлигининг хабар беришича, пойтахт учун май ойларида мутлақ энг юқори ҳарорат +39.9 даражага тенг бўлган. Эртага бу қиймат пойтахтда янгиланиши мумкин. Чунки, Ўзгидромет эртанги кун учун пойтахтга +39...+41 даражали иссиқлик кутилмасини эълон қилди.

    Жазирама иссиқ пойтахтда шанба куни ҳам давом этади. Жумадан шанбага ўтар кечаси Тошкентда тунда аҳоли иссиқ ва дим ҳаводан жуда қийналса керак.

    Якшанба куни эса пойтахтликлар жума ва шанба кунига нисбатан ҳароратни 10 даражагача пасайиб кетишига гувоҳ бўлади.