Эртага Тошкентда "ЕИ-Марказий Осиё" фуқаролик жамияти 4-форуми бўлиб ўтади

    Ташқи ишлар вазирлигида Европа иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ҳамда минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.

    Хусусан, 10 март куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "ЕИ – Марказий Осиё" фуқаролик жамияти 4-форумининг ташкилий жиҳатлари хусусида атрофлича фикр алмашилди.

    Европа томони ушбу тадбирни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

    Учрашув якунлари бўйича икки томонлама кун тартибини янги амалий чора-тадбирлар билан тўлдириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.