Эртанги ҳосил баракаси — бугунги ҳаракатлар самарасидан

    Жорий йил ҳосили учун вилоятда 72 минг 161 гектар майдонга чигит экилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунгача белгиланган ҳудудларда экиш тўлиқ якунига етказилди.

    Жумладан, мавсумни самарали ташкил этиш мақсадида вилоят бўйича жами 337 та юқори унумли пневматик чигит экиш сеялкалари жалб этилган.

    Туманлардаги сектор раҳбарлари иштирокида ишни тўғри ташкил этиш юзасидан фермер хўжаликлари кесимида назорат тартиби ўрнатилиб, мониторинг олиб борилмоқда.

    Шунингдек, вилоятда 2022 йил ҳосили учун 2 минг 365 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 103 минг 845 гектар сувли майдонларга бошоқли дон экинлари экилган.

    Шу кунгача ғалланинг 92 минг 870 гектар майдони (89,4 фоиз) найчалашда ва 10 минг 975 гектар (10,6 фоиз) бошоқлаш фазасида ривожланмоқда.

    Азотли минерал ўғитлар билан учинчи баҳорги озиқлантириш ишлари (гектарига 250 кг.дан) бугунги кун ҳолатига бир кунда 7040 гектар (6,8 фоиз), мавсум бошидан 22 минг 223 гектар (21,4 фоиз) ҳажмида амалга оширилган.

    Маҳаллий ўғит жамғариш апрель ойида ҳар гектарига 2 тоннадан 207 минг 690 тонна режалаштирилиб, бугунги кунда амалда бир кунда 10 минг 354 тонна (5,0 фоиз), мавсум бошидан 118 минг 766 тонна (57,2 фоиз)га жамғарилган.

    Бугунги кунда занг касаллигига қарши фунгицидлар билан ишлов бериш ишлари бир кунда 1345 гектар (1,3 фоиз), мавсум бошидан 136 минг 820 гектар (131,8 фоиз), бегона ўтларга қарши гербицидлар билан ишлов бериш ишлари бир кунда 265 гектар (0,3 фоиз), мавсум бошидан 117 минг 174 гектар (112,8 фоиз), зараркунандаларга қарши ишлов бериш ишлари бир кунда 4173 гектар (4,0 фоиз), мавсум бошидан 18 минг 70 гектар (17,4 фоиз) майдонларда ташкил этилган.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Ахборот хизмати