Эски шаҳар бўйлаб сайр

    Ўзбекистон Бадиий академиясининг марказий кўргазмалар залида график рассом Евгений Пановнинг шахсий кўргазмаси очилди.

    Мазкур вернисажда рассомнинг кейинги бир неча йилда акварелда ишланган, асосан Тошкент, шунингдек, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарларнинг ўз даври архитектураси ва ҳаётини эслатувчи тарихга айланиб бораётган тор кўчалари, қуёш нури тушиб турган эски уйлар, вақтнинг таъсирида қовжираган деразалар, муюлишлар, эски шаҳарнинг ҳовлилари, уйларнинг балконлари акс этган.

    Рассомнинг тақдим этган “Навоий кўчасида”, “Эски дераза”, “Эски уй”, “Тошкентнинг тор кўчаси”, “Новомосковская”, “Менинг севимли деразам”, “Йўл”, “Эски уй эшиги”, “Чирчиқдаги уй”, “Эски шаҳар”, “Бухородаги кўча”, “Эски уй. Хива”, “Эски балкон” ва бошқа қатор ижод намуналари томошабинни мулоҳазага чорлайди.

    Экспозициядан ўрин олган 36 та ижод намунаси кейинги бир неча йилда, улардан 30 га яқини эса жорий йилда ишланган.

    Кўргазма жорий йилнинг 22 декабригача давом этади.

    Ҳасан Абдуназаров

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates