Эстетик пластик жарроҳлик амалиётининг саломатликка зарари борми?

    Саломатлик 13 июн 2021 899

    CCВ Матбуот хизматининг пластик жарроҳлик ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоиров жавоб берди.

    — Бугунги кунда аёллар ўртасида эстетик жарроҳлик амалиётига қизиқиш юқори, — дейди Б.Тоиров. — Бироқ ҳар қандай тиббий муолажадан олдин бўлганидек, пластик жарроҳликда ҳам шифокор ҳар бир бемор билан индивидуал тарзда суҳбат ўтказиши лозим.

    Суҳбатда унга операция жараёнининг кечиши, оғриқсизлантириш услуллари, қилинган амалиёт қанчалик натижа бериши ва кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тушунтирилади.

    Айрим мураккаб операциялар бир неча босқичда ўтказилиши боис бемор ва унинг яқин қариндошлари бунга руҳий тайёр бўлиши зарур. Агар ҳар бир муолажа етук мутахассислар томонидан бажарилса, операциядан сўнг деярли ҳеч қандай салбий ўзгариш кузатилмайди.

    — Пластик жарроҳлик амалиётидан аввал бемор қандай тиббий текширувлардан ўтади ҳамда операциядан сўнг нималарга эътибор бериш лозим?

    — Ҳар бир пластик операциядан олдин беморлар тўлиқ клиник ва лаборатор текширувлардан ўтади. Агар текширув жараёнида қўшимча патологиялар аниқланса, операция тор доирадаги мутахассислар, яъни терапевт, педиатр, анестезиолог, эндокринолог, психолог кўригидан сўнг амалга оширилади.

    Бемор биринчи навбатда жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Масалан, айримлар танасида операциядан сўнг йиринглаш кузатилиши мумкин.

    Қолаверса, инфекциянинг организмга тушиши оқибатида соғлом тўқималар яллиғланади. Баъзи ҳолларда эса йиринг ўрни чандиғ бўлиб қолиши мумкин. Шу боис, бемор шифокор кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилиши, ҳар бир муолажани у билан бамаслаҳат амалга ошириши зарур.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates