Етакчи немис вирусологи коронавирус уч йил давомида биз билан бирга қолишидан огоҳлантирди

    Коронавирус йўқ бўлиб кетмайди ва уч йил давомида ёнимизда бўлади, дея огоҳлантирди етакчи немис вирусологи Хенрик Штрик, деб ёзади Британиянинг The Independent газетаси.

    Бонн университети Вирусология институти директори, профессор Штрикнинг сўзларига кўра, инфекциянинг янгидан авж олиши муқаррар ва вирусни янада кенг тарқалишининг олдини олиш учун жамоат янги турмуш тарзига мослашиши керак.

    «Бу вирус йўқолмайди. Энди бу кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланди» — деди у.

    «Коронавирус уч йилдан кейин ҳам мавжуд бўлади ва биз у билан келишиш йўлини топишимиз керак. Бироқ, чеклов чораларини кўриш, масалан, одамларнинг оммавий йиғилишларини олдини олиш жуда муҳимдир. Энди биз биламиз, ижтимоий масофа ва тиббий маскалардан фойдаланиш вирус тарқалишига кучли таъсир кўрсатиши мумкин», — дея қўшимча қилди эксперт.

    Мутахассис шунингдек, жамоавий иммунитет ғояси «даҳшатли» туюлиши мумкин, аммо бу вирусга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтди.

    «Сиз жамоа иммунитетини даҳшатли эшитасиз, чунки сиз одамларни юқтиришга мажбур қиласиз. Аммо бу инфекция тарқалишини секинлаштиришга ёрдам беради», — деб тушунтирди профессор Штрик.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates