Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Ўзавиация» агентлиги маълум қилди.
Мазкур қарор 1998 йил 17 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида тузилган Ҳукуматлараро «Ҳаво қатнови тўғрисида»ги Битим асосида қабул қилинди.
Шу асосда «Etihad Airways» авиакомпаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун фойдаланиш рухсатномаси расмийлаштирилди.
Парвозлар Airbus A320-232/251N ҳамда Airbus A321-231/251N/251NX туридаги замонавий ҳаво кемаларида амалга оширилади.








