баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ever Given контейнер ташувчиси саёзликдан чиқарилди

    Сувайш каналида саёзликда қолиб кетган Ever Given контейнер ташувчиси саёзликдан чиқарилди. Бу ҳақда 29 мартда Bloomberg агентлиги хабар берган.

    Ҳозирги вақтда каналда ҳаракат қачон тикланиши номаълум. Якшанба куни Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Ever Given контейнер ташувчисини юклардан бўшатиш ҳақида буйруқ берган.

    23 мартдан Сувайш канали жанубида саёзликда қолиб кетганди Панама байроғи остидаги Ever Given контейнер ташувчиси каналдан ўтиш йўлини тўлиқ бекитиб қолганди. Кемани бошқараётган Япониянинг Shohei Kisen компанияси воқеага қаттиқ шамолни сабаб қилиб кўрсатган.

    Хабар берилишича, кемага 20 мингдан зиёд оғир вазндаги контейнерлар юкланган бўлиб, улар Хитойдан Нидерландиянинг Роттердам портига йўл олган. Бу мазкур туркумдаги энг катта кемалардан бири саналади: унинг узунлиги 400 метрни, эни эса 59 метрни ташкил этади, деб хабар беради «Известия»

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates