«Еvergreen motors co ltd» компанияси Тошкент вилоятида йирик лойиҳани амалга оширмоқчи

    Бизнес 5 январ 2021 430

    Тошкент вилоятида Жанубий Кореялик инвесторлар билан марказлашган савдо мажмуаси бунёд этилади.

    Тошкент вилояти ҳокимлигида Жанубий Кореянинг «Еvergreen motors co ltd» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда хориж компанияси ижрочи вице-президенти Ким Икдонг ва вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирокида вилоят ҳудудида марказлашган савдо мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш хусусида музокаралар олиб борилиб, икки томонлама келишув имзоланди.

    Келишувга кўра, Тошкент вилоятида жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда автомобиль савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари иш бошлайди. Ҳозирда лойиҳанинг қурилиш ишлари учун вилоят ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилган. Умумий қиймати 1 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳа ишга туширилгач, 100 та иш ўрни яратилади.

    Лойиҳа жорий йилнинг IV-чорагига қадар ишга туширилиши кўзда тутилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates