“Эврилиш” воқеалари Афғонистон ва Миср давлатларида ҳам бўлиб ўтади

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Play this” киностудияси томонидан “Эврилиш” бадиий фильми суратга олинади.

    Фильмни халқаро мукофотлар лауреати, маҳоратли режиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олмоқда. Ҳозирда ижодий гуруҳ Мисрнинг Коҳира шаҳрида кинофильмнинг тасвирга олиш объектлари билан танишишмоқда. У ерда “Egyptian Media Production City” студияси вакиллари билан фильм бўйича музокаралар бошланди.

    Мазкур фильмда бир инсон ҳаётида кечган синовли дақиқалар ва унинг руҳий кечинмалари ҳикоя қилинади.

    Постановкачи режиссёр ва сценарий муаллифи Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Рустам Муродов, постановкачи рассом Бектош Ражабов, картина директори Шокир Набиев.

    Фильмда Баҳром Матчонов, Журабек Арзиев, Игорь Бухаидзе, Евгений Москвичев, Сардор Нозимов, Сабина Асанова, Санобар Ҳақназарова каби маҳоратли актёрлар турли характердаги ролларни ижро этишади.

    Фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Россия, Миср ва Англия давлатларида бўлиб ўтади.

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates